13.06.2025 йилдаги VII-11-134-3-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш ва маъқуллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41 сонли баёни 20-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253 сонли «Йўл харитаси» тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур «Йўл харитаси» 11-бандида Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари туман ва шаҳарлари чегараларини белгилаш бўйича ҳужжатларни тегишли ҳокимликларга тақдим этиш ва чегараларини тасдиқлаш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, дастлаб Жиззах вилоятининг 13 та шаҳар ва туманлари комиссиялари томонидан чегара чизиғини белгилаш, ўзгартириш бўйича асослантирилган таклифлар кўриб чиқилиб, қўшни туман (шаҳар)лар билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 10-моддасида Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилиши, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилиш тартиби уларнинг регламентларида белгиланиши кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, ушбу келишилган чегара чизиғини тасдиқлаш бўйича Халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, чегара чизиғининг тавсифлари ва хариталар тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2024 йил 22 июлдаги VI-56-103-3-43-K/24-сонли, Бахмал туман Кенгашининг 2024 йил 9 августдаги VI-76-128-3-44-K/24-сонли, Ғаллаорол туман Кенгашининг 2024 йил 24 декабрдаги VII-3-027-3-45-K/24-сонли, Дўстлик туман Кенгашининг 2024 йил 7 августдаги VI-51-99-3-47-K/24-сонли, Шароф Рашидов туман Кенгашининг 2025 йил 1 майдаги VII-6-75-3-46-K/25-сонли, Зомин туман Кенгашининг 2025 йил 3 февралдаги VII-5-28-3-48-K/25-сонли, Зарбдор туман Кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги VI-67-89-3-49-K/24-сонли, Зафаробод туман Кенгашининг 2024 йил 3 июлдаги VI-69-89-3-50-K/24-сонли, Мирзачўл туман Кенгашининг 2024 йил 13 сентябрдаги VI-63-115-3-51-K/24-сонли, Пахтакор туман Кенгашининг 2024 йил 5 августдаги VI-64-104-3-52-K/24-сонли, Фориш туман Кенгашининг 2024 йил 17 июлдаги VI-69-63-3-53-K/24-сонли, Янгиобод туман Кенгашининг 2025 йил 6 январдаги VII-3-4-3-54-K/25-сонли, Жиззах шаҳар Кенгашининг 2025 йил 6 майдаги VII-8-81-3-55-K/25-сонли қарорлари (кейинги ўринларда – туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли қарорлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тегишли ҳудудларни маъмурий-ҳудудий чегараси белгилаш лойиҳа ишларини халқ депутатлари вилоят Кенгашида кўриб чиқилиши, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниши юзасидан илтимосномалар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299 сонли қарори 4-бандида «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда заруратга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ёки уларга ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларига таклифлар киритилишини таъминлаши кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 25-моддасида вилоят ёки туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг, вилоятлар туманларининг, Тошкент шаҳри туманларининг ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилиши, бунда тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадиган ҳужжатлар қаторига «тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори» ҳам кириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, чегара чизиқларини белгилаш, ўзгартириш яъни жойларда (натура ҳолида) нуқталарни ҳамда хариталарини яратиш ишлари Жиззах вилояти туман ва шаҳарларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг (кейинги ўринларда – вилоят комиссияси) томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарори билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилган деб топилган ҳамда тегишли хулоса тасдиқланган ҳамда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан ўрганиб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан тасдиқланган 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253 сонли «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 6 , 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41 сонли баёни ҳамда мазкур баён ижроси юзасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан тасдиқланган 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253 сонли «Йўл харитаси» раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиззах вилояти маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг 2025 йил 22 майдаги хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларини маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш юзасидан Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Сидиқовнинг ахбороти ва вилоятҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи З.Рузиев тасдиқлаган 2025 йил 23 майдаги 04-360 сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари раислари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан тегишли ҳудудларни маъмурий-ҳудудий чегараси белгилаш лойиҳа юзасидан киритилган илтимосномалари ҳамда шаҳар ва туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинганлиги инобатга олинсин ва маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси (Н.Сидиков), Давлат Кадастрлар палатасининг вилоят бошқармаси (С.Қодирқулов), Республика аэрогеодезия маркази Жиззах ҳудудлараро бўлинмаси (Д.Шодмонбеков) ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларига шаҳар ва туманлар чегара чизиқларини белгилаш, ўзгартириш яъни жойларда (натура ҳолида) нуқталарни белгилаш ҳамда хариталарини яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилганлиги юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилиниш муносабати билан, Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 9 ноябрдаги «Вилоятдаги айрим туманларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлар чегарасини белгилаш тўғрисида»ги 84/13 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (З.Азимов ва Ш.Джўраев) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуни 25-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Жиззах вилоятининг 13 та шаҳар ва туманлари чегара чизиғини белгилаш, ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда илтимоснома киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегараларни ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг чегараларни ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар ёки туман чегаралари чизиғининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбаларини кўрсатиб ўтиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Биноқулов), вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (У.Адилов), Жиззах вилояти телерадиокомпанияси (Э.Шермонов), «Жиззах ҳақиқати»-«Джизакская правда» газетаси (Б.Назаров) қарорни расмий нашрларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлаш вазифаси вилоят ҳокимининг ўринбосарлари З.Азимов, Ш.Джураевларга топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси ШУКУРОВ ПАРДА ХХХ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Бошка,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-11-134-3-0-K/25-сон