12.06.2025 йилдаги VII-8-53-11-163-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилги харажатлар манбаига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-455 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 6 сонли йиғилиш баёни, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг жорий йил 3 январдаги 1 сонли буйруғи, Давлат молиявий назорат инспекциясининг 2-м-сонли, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, ғазначилик бошқармасининг 2025 йил 5 февралдаги 16-м ва 9-м-сонли ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, ғазначилик бошқармасининг 2025 йил 26 февралдаги 25-м-сонли қўшма буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджети харажатлар манбаига ўзгартиришлар киритиш юзасидан Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 6 сонли йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг жорий йил 3 январдаги 1 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджет харажатларининг ижросини таҳлил қилиш асосида қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган, самарасиз ва паст самарали харажатлар бўйича туман маҳаллий бюджетига мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан бюджет параметрларида ташкилот ва муассасаларга иш ҳақи ва ягона ижтимоий солиқлар бўйича етишмаётган харажатларни қоплашга йўналтириш юзасидан қуйидагича ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказига 92,3 млн.сўм (бюджет параметрларида кам режалаштирилганлиги учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига 74,9 млн.сўм (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34 сонли қарорига асосан ходимларнинг кўп йиллик меҳнатига тўланадиган устамалар миқдори оширилганлиги учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш бошқармасига 998,0 млн.сўм (ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан бериладиган қўшимчалар ҳажми тўлиқ 15 фоиз қилиб белгиланганлиги учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 сонли спорт мактабига 374,2 млн.сўм (мусобақа ва чемпионатларда яхши натижаларга эришган спортчи-ўқувчилар сони кўпайганлиги учун ходимларга устама тўловлари миқдори ортган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 сонли спорт мактабига 374,2 млн.сўм (мусобақа ва чемпионатларда яхши натижаларга эришган спортчи-ўқувчилар сони кўпайганлиги учун ходимларга устама тўловлари миқдори ортган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига 59,9 млн.сўм (бюджет параметрларида кам режалаштирилганлиги учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Юсупов)га, туман маҳаллий бюджети харажатлар манбаига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича тегишли ташкилот ва муассасаларнинг 2025 йилги харажатлар сметаларига ўзгартиришларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар раҳбарлари томонидан 2025 йилги харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилганлиги инобатга олинсин ҳамда аниқланган харажатлар сметалари бўйича маблағларни мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Юсупов)га туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилги харажатлар манбаига киритилаётган ўзгартиришларни вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Йўлдашев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдурахимов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси АБДУРАХМОНОВ ИЛХОМЖОН АКБАРАЛИЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Фарғона тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-53-11-163-K/25-сон