АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тумандаги мавжуд суғориладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида
Шаҳрихон туман ҳокимининг 2025 йил 1 февралдаги 3-1-28-Ф/25 сонли фармойишига асосан тузилган Шаҳрихон тумани ҳудудларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ерлар, мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерлар, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда ўтказилган мониторинг натижалари бўйича туман ишчи гуруҳи йиғилишининг 2025 йил 04 июндаги 1 сонли йиғилиш баёни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги ПҚ-422 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 22 сонли қарорининг 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси талабларига мувофиқ: қарор қиламан:
Туманда «Андвильерлойиҳа» бўлинмаси томонидан ўтказилган қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ерлар, мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерлар, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ер майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларнинг мониторинг натижалари бўйича туман ишчи гуруҳининг 2025 йил 04 июндаги 1 сонли йиғилиш баёни тасдиқлансин;
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларнинг ер турлари ва майдонлари ҳудудлар кесимида ҳисоблаш қайдномаси 1-иловага;
Суғориладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни мониторингдан ўтказиш ишларининг ердан фойдаланувчилар кесимида ҳисоблаш қайдномаси 2-иловага;
Охирги бир йил давомида қишлоқ хўжалиги фойдаланишига қайта киритилган ва янгидан ўзлаштирилган суғориладиган ерлар тўғрисида маълумот 3-иловага;
Қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда уларнинг фойдаланишдан чиқиб кетиш сабаблари тўғрисидаги, мелиоратив ҳолати оғир бўлган суғориладиган ерлар тўғрисида маълумот 4-иловага;
Ҳудуддаги мавжуд боғзорлар, токзорлар, тутзорлар, бошқа кўп йиллик дарахтзорлар майдони, ҳолати ва келажакда самарали фойдаланиш бўйича таклифлар 5-иловага;
Суғориладиган экин ерларида барпо этилган иссиқхоналарнинг ҳолати бўйича маълумот 6-иловага;
Рекультивация қилиниши шарт бўлган майдонлар тўғрисида маълумот 7-иловага;
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида маълумот 8-иловага мувофиқ маъқуллансин;
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Джўраев)га қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда хатлов натижалари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда берилган таклифлар юзасидан мелиоратив ҳолати ёмонлашган, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп йиллик дарахтзорларда агротехник тадбирлар ўтказиш ва қайта фойдаланишга киритиш чораларини кўриб чиқсин.
Давлат кадастрлари палатаси туман филиали раҳбари (Т.Абдукаримов)га, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Джўраев)га Иловаларга асосан тегишли ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган, мелиоратив ҳолати ёмонлашган, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетган ерлар ҳамда яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ер майдонлари тўғрисидаги хатлов натижаларинининг «Ахборот базасини яратиш бўйича» Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геопорталига киритилиши бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Джўраев) зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Х. В. ДАДАХОНОВ
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани,
2025 йил 12 июнь,
174-1-28-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.