ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074 сонли Фармони, «Бухоро сув таъминоти» АЖнинг 2025 йил 15 майдаги 678/1 сонли хати, «Дамхўжа магистрал сув таъминоти» АЖнинг 2025 йил 19 майдаги 03-2/223 сонли хати, ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 15 майдаги 02/07-32/123 сон, 02/07-32/124 сон хулосаларига асосланиб, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни тартибга солиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. «Бухоро сув таъминоти» АЖ директори Ш.Садиллаевнинг вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар тарифлари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар тарифлари бўйича хулосалари инобатга олинсин.
3. Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Арашов, «Бухоро сув таъминоти» АЖ (Ш.Садиллаев)га, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда:
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича кўрсатилган хизматлардан мавжуд қарздорликларни қисқартириш чораларини кўриш;
ичимлик сувидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;
соҳада кўрсатилаётган хизматлар даражасини янада яхшилаш, тармоқдаги авария ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиб бориш;
ичимлик суви ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни исроф қилмаслик юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш топширилсин.
5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги VI-89-99-2-0-K/23-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарор билан тасдиқланган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун янги тарифлар оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга кириши белгилансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Хамидов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АШУРОВ ЖАМОЛ РАЖАББОЕВИЧ
Бухоро вилояти, Бухоро ш.,
2025 йил 12 июнь,
VII-13-61-2-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.