11.06.2025 йилдаги VII-15-105-9-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмалари, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар ўрнатиш чизмалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776 сон Қонунинг 26-моддаси талаблари ва Вазирлар Макамасининг 2018 йил 30 августдаги «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 702 сонли, 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104 сонли, 2023 йил 31 августдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий аҳборотнинг айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428 сонли қарорлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 8 апрелдаги 2467 сонли хатини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳити, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-93 (ХДФУ) қарорининг 13а-иловаси 52-банд) муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776 сон қонуни, 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104 сонли, 2023 йил 31 августдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий аҳборотнинг айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428 сонли қарор раҳбарлик учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Макамасининг 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104 сонли қарорининг 93-бандига мувофиқ вилоятда ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмалари, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар ўрнатиш чизмалари иловага мувофиқ мақуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Юлдашевга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 211-моддасига мувофиқ мазкур чизмаларини қонун ҳужжатлари асосида кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати (М.Мирзаев), «Янги Сирдарё» ва «Новая Сырдарья» газеталари таҳририяти бош муҳаррири (Б.Баҳромов) газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосар Ф.Кушаковга, назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХМЕДЖАНОВА ПОКИЗА ШАВКАТОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-105-9-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.