ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17 сонли Фармонига асосан, Узун туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисидаги туман ҳокимининг ҳамда туман Иқтисодиёт ва молия бўлимларининг таклифини кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17 сонли Фармони билан «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш Халқ депутатлари туман кенгаши қарорлари асосида амалга оширилиши маълумот ва ижро учун олинсин.
2. Узун туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратиш 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Ғазначилик хизмати бўлими бошлиғи (В. Азимов)га ажратилган маблағларни белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
4. Туман Ҳокимлигининг бош ҳисобчиси (И. Ахмедов)га жамғармадан ажратилган маблағларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда самарали ва мақсадли сарфланишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (А. Камолов) ҳамда ҳокимнинг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Б. Хасанов) зиммаларига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси БОЗОРОВ ХАБИБУЛЛА ШЕРДОНАҚУЛОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Узун тумани,
2025 йил 11 июнь,
VII-8-56-8-118-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.