ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Вилоят ҳудудидаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172 сонли қарорининг ижроси ҳамда вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 21¹-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2025 йил 15 майдаги «Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худайбергановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190 сонли, 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316 сонли, 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330 сонли қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги VII-9-67-12-0-K/25-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоят ҳокимлиги (Ф.Юлдашев), вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (М.Худайберганов), вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси (Д.Ниязметов):
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172 сонли қарорининг 80-банди ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг VII-9-67-12-0-K/25-сонли қарорининг 3-бандига асосан Қўшкўпир тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик Д222 «Урганч – Хива» йўли – Қўшкўпир қ. – Ғозовот қ. – Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 15.8 – 27.1 километри оралиғида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги 100 км/соатдан 70 км/соатга ўзгартирилиши ва 3.24 – «70 юқори тезлик чекланган», 3.25 – «70 юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири» йўл белгилари ўрнатилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Бекчанов зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими Ж. РАХИМОВ
Хоразм вилояти,
2025 йил 10 июнь,
262-12-0-Q/25-сон