ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тупроққалъа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 140 сонли қарорининг 5-боб, 39-бандини ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 22 апрелдаги 344 сон ёзишмасини эътиборга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 21¹-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Тупроққалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 22 апрелдаги 344 сон ёзишмаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тупроққалъа тумани Нукус маҳалласида янги 5 сон умумтаълим мактаби қуриб, фойдаланишга топширилгани ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 3 апрелдаги «Тупроққалъа туманидаги географик объектларга ном бериш ёки қайта номлаш тўғрисида»ги VII-8-53-12-218-K/25-сонли қарор маълумот учун қабул қилинсин.
3. Тупроққалъа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тумандаги 21 та умумий ўрта таълим ташкилоти раҳбарларига, мазкур қарор билан бириктирилган ҳудуд бўйича мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга жалб қилишга шахсан масъул этиб белгилансин.
Шунингдек, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари умумтаълим мактаби ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш жараёнида ўз ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
5. Хорижий фуқароларни умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимнинг 2022 йил 14 сентябрдаги 217-12-218-Қ/22 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З.Рўзметов ва тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ш.Рузибаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. ЖИМАЛЯЗОВ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2025 йил 10 июнь,
94-12-218-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.