ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-2-014-8-110-K/24-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига асосан, халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-2-014-8-110-K/24-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш мақсадида халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VI-2-014-8-110-K/24-сонли қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда 1-иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
2. Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VI-2-014-8-110-K/24-сонли қарорига киритилган ўзгартишлар бюджет муассасалари кесимида 1 ва 2 гуруҳ харажатларини қоплашга йўналтирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Қ.Алимов) зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ШУКУРОВ БОХАДИР ШОТУРАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 9 июнь,
VII-9-59-8-110-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.