ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Д047 автомобиль йўлининг аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисида
Ҳудудлардаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини соатига 100 километрдан, 70 километр соатга камайтириш ҳамда Дўстлик туман Ички ишлар бўлимининг 2025 йил 30 апрелдаги 28/926 сонли мурожаат хати билан Д047 автомобиль йўлнинг 61-70 км оралиғи таҳлил қилиниб, оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига асосан, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172 сонли қарори (80-банди) ижро учун қабул қилинсин.
2. Дўстлик туман Ички ишлар бўлимининг 2025 йил 30 апрелдаги 28/926 сонли мурожаат хати маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда, туманнинг Д047 автомобиль йўлининг 61-70 км оралиғи аҳоли яшаш ҳудудидан ташқарида автомобиллар тезлиги 100 километрдан, 70 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.
3. Туман «Йўллардан фойдаланиш» ДМ (М. Уразбоев) автомобиллар тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида жойлашган Д047 автомобиль йўлининг 61-70 км оралиғига 3.24 «юқори тезлик чекланган» йўл белгиларини амалдаги талаблар асосида беш кун муддатда ўрнатилишини таъминласин.
4. Туман Дўстлик туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ (А.Сулаймонов) тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида чеклаган тезликда автомобиллар ҳаракатланишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгилансин.
5. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Тинчликовга зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ш. ДАРВИШЕВ
Жиззах вилояти, Дўстлик тумани,
2025 йил 9 июнь,
110-3-47-Q/25-сон