АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Бўстон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3 апрелдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01-21-25 сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140 сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 25- моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Бўстон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3 апрелдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01-21-25 сонли хати маъқуллансин.
2. Туман мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига микроҳудудлар бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Бўстон тумани ҳокимининг 2025 йил 15 апрелдаги 78-1-19-Қ/25 сонли қарори бекор қилинсин.
4. Туман ҳокимлиги девонхонаси (О.Умаров) мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан бекор қилинган туман ҳокимининг қарорига тегишли белгилар киритсин.
5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (М.Очилдинова)га ушбу қарор матбуотда расман эълон қилиниши ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавфсия этилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Й.Абдураҳмонов ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Ахмадалиевлар зиммасига юклатилсин.
Бўстон тумани ҳокими С. А. НОСИРОВА
Андижон вилояти, Бўстон тумани,
2025 йил 5 июнь,
105-1-19-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.