ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қўшкўпир тумани Ёвғир маҳалласи ҳудудидаги маҳалла уюшмаси Қўшкўпир тумани бўлимига қарашли ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги тегишли қарори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 01-17/30317 сонли маҳалла уюшмаси Қўшкўпир тумани бўлимига қарашли ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариб олиш тўғрисидаги хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5, 36-моддаси 1-қисми 1-банди, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 10-моддаларига асосан қарор қиламан:
1.Маҳалла уюшмаси Қўшкўпир тумани бўлимининг 2025 йил 23 майдаги 212 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2.Маҳалла уюшмаси Қўшкўпир тумани бўлимининг 0,05 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Қўшкўпир тумани ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариб олинсин ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилсин.
3.Қўшкўпир тумани ҳокимининг ўринбосари (Р.Матёқубов) 10 кун муддат ичида захира ер фонди ҳисобига қайтарилган ушбу ер майдонини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун буюртма берсин.
4.Давлат кадастрлари палатаси Қўшкўпир тумани филиали (Д.Полвонов) туман ҳокимлиги буюртмасига асосан ушбу ер майдонини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини амалга оширсин ҳамда ер ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Матёқубов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Ш. К. АХМЕДОВ
Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани,
2025 йил 4 июнь,
134-12-172-Q/25-сон