ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорини маъқуллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4845 сон ва 2023 йил 15 августдаги «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-278 сон қарорлари, 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5 сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 22/1-1937 сонли топшириғи, вилоят ҳокими ўринбосари (А.Шукуров)нинг 2025 йил 26 мартдаги (170/01-30 сонли) билдиргиси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25 мартдаги (01-01/22-183 сонли) хати, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Самарқанд вилояти ҳудудий филиалининг 2024 йил 9 октябрдаги (01-3/702 сонли) мурожаати, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2024 йил 24 октябрдаги (01/05-38/2763 сонли) хулосасига асосланиб, вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудидаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн учинчи сессияси қарор қилади:
1. Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори иловага асосан тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) шаҳар ва туманларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарор лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.
3. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси (Б.Пайшанов), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Зайниев), вилоят Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси (Л.Рустамов) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари орасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.
4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги «Ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорини маъқуллаш тўғрисида»ги VI-98-34-7-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вилоят телевидениэси в.в.б (Д.Исматов), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев)га қарор ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Пўлатов)ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари (А.Шукуров) зиммаларига юклансин.
Кенгаш раиси Ш. НЕГМАТОВ
Самарқанд вилояти,
2025 йил 3 июнь,
VII-13-75-7-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.