ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ғаллаорол туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 майдаги ПФ-88 сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Соғлиқни сақлаш тизимини энг илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, соҳага янги бошқарув тамойилларини жорий қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 майдаги ПФ-88 сон Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ғаллаорол тиббиёт бирлашмаси негизида ташкил этилаётган Ғаллаорол тумани соғлиқни сақлаш бўлимининг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Соғлиқни сақлаш бўлими (Х.Саидов)га:
жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар Ғаллаорол туман соғлиқни сақлаш бўлимини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
жорий йилнинг 1 июль кунига қадар Ғаллаорол туман соғлиқни сақлаш бўлимининг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳамда молия органидан рўйхатдан ўтказиш;
жорий йилнинг 1 июлдан бошлаб, Ғаллаорол туман соғлиқни сақлаш бўлими штат меъёрига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Тўчиэев зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Ж. ОҚБОЕВ
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани,
2025 йил 29 май,
153-3-45-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.