ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йилнинг I-чораги давомида Узун туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011 сонли Қонунининг 13-моддасига мувофиқ туман бюджетининг жорий йил I-чораги давомида шаклланган қўшимча маблағларидан фойдаланиш бўйича халқ депутатлари Узун туман Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011 сонли Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2.Туман ҳокимлиги, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда алоқадор ташкилотларнинг туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан киритган таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
3.Туман бюджетининг қўшимча манбалари қуйидагилардан ташкил топади:
туман бюджетининг ҳар йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан;
туман бюджети даромадларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ҳисобот чораклари якуни бўйича аниқланадиган даромадларни прогноздан ошириб бажарилишидан;
туман маҳаллий бюджетига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағлардан;
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ туман бюджетидан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан.
4. Узун туман маҳаллий бюджетига жорий йилнинг I-чорагида 26 442.9 минг сўм ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан маблағ тушганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда ушбу маблағ ҳисобидан қуйидаги йўналишга йўналтирилсин;
туман ҳокимлигида фойдаланилган интернет тармоғи хизмати харажатлари учун 26 442,9 млн сўм маблағ туман ҳокимлигига йўналтирилсин.
Туман маҳаллий бюджетининг I-чорак даромадлар режасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан орттириб бажарилган қисми жами 233 320,3 минг сўмни ташкил етганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан қуйидаги йўналишларга, жумладан;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072 сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга (қўшимча манбанинг 30 фоизи миқдорида) маблағ йўналтириш мақсадида 70,0 млн сўм туман ҳокимлигига,
туман ҳокимлигида фойдаланилган интернет тармоғи хизмати харажатлари учун 3 557,1 млн сўм маблағ туман ҳокимлигига,
туман ҳокимлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш харажатлари учун 37,085 млн сўм маблағ туман ҳокимлигига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз Ёшлари билан ўтказилган Ўзбекистон Ёшлар форуми юзасидан тасдиқланган 100 сонли баёнининг 18-банди топшириғига асосан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг филиалларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тавсиясига асосан қабул қилинган талабаларнинг тўлов контрактдан қарздорлигини қоплаш учун 7,678 млн сўм туман ҳокимлигига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-102 сон Фармонининг 7-бандига асосан туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда вилоятимизга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида 20.0 млн сўм туман ҳокимлигига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги «Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-427 сонли қарори ижроси юзасидан Термиз шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан жамғармага маблағ ажратилиш мақсадида 20.0 млн сўм туман ҳокимлигига,
туман ҳокимлигининг истеъмол қилинган табиий газдан вужудга келган қарздорлигини қоплаш учун 5.0 млн сўм туман ҳокимлигига,
туман ҳокимлигининг хизмат автомашиналарини ёқилғиси учун 20.0 млн сўм туман ҳокимлигига,
туман ҳокимлигининг хизмат автомашиналарини таъмирлаш харажатлари учун 50.0 млн сўм туман ҳокимлигига йўналтирилсин.
5. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча шаклланган маблағлари фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда Кенгашга кейин ҳисобот бериш шарти билан туман ҳокимининг қарори асосида йўналтирилиши мумкинлиги белгилансин.
6. Жорий йилнинг I-чораги давомида Узун туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан йўналтирилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига чорак якуни билан туман ҳокими томонидан ҳисобот бериб борилиши белгилансин.
7. Туман бюджетининг қўшимча манбаларидан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек ушбу маблағларни ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилансин.
8. Ушбу қарорнинг бажар илишини назорат қилиш халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Камолов зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси БОЗОРОВ ХАБИБУЛЛА ШЕРДОНАҚУЛОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Узун тумани,
2025 йил 29 май,
VII-8-42-8-118-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.