28.05.2025 йилдаги VII-10-77-6-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш бўйича самарасиз, паст самарали харажатларни мақбуллаштириш, мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-K/24-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 119, 120, 126, 147-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17-октябрда ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасида 2025 йил 27 февралда ўтказилган 6 сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш бўйича самарасиз, паст самарали харажатларни мақбуллаштириш, мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш ҳамда Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-K/24-сон қарорига ва Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 5 майдаги 01/10-545 сонли тақдимномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-моддасига асосан Давлат бюджетининг қўшимча манбалари Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларида алоҳида-алоҳида шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча манбалар таркибига Бюджет Кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар ҳам киритилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-моддасига асосан бир ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган бюджет маблағларини бошқа ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорининг 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоиздан кам миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши, бундан ушбу Кодекс 145-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчидан бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказиш ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар сўровига кўра тегишли ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, Бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17-октябрда ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасида 2025 йил 27 февралда ўтказилган 6 сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги қўшма қарорлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 февралдаги 57-2-2280 сонли кўрсатма хати, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 18 февралдаги 23-5/259 сонли тақдимномаси ҳамда бюджет ташкилотларининг мурожаатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 120-моддасига асосан, Наманган вилояти вилоят маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2025 йил учун харажатлар сметаси ва штат жадвалларини режалаштиришда бюджет интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий ўрганишларда аниқланган самарасиз ҳамда паст самарали харажатлар 1-иловага мувофиқ мақбуллаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, вилоят ҳокимлигининг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига тақдим этган таклифига мувофиқ, вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йилги харажатлари бўйича мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан 2-иловага мувофиқ 127 348 850,0 (бир юз йигирма етти миллиард уч юз қирқ саккиз миллион саккиз юз эллик) минг сўм маблағлар йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-K/24-сонли қарорининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловасидаги Наманган вилоятининг вилоят бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар харажатлар режасига 3-иловага асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-иловасидаги Наманган шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари харажатлар режасига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, расмийлаштирилган ҳужжатларни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармасига тақдим этиш ҳамда белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Абдуллаев)га бюджет харажатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (А.Тўраев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда Давлат молиявий назорат инспекцияси вилоят бошқармаси (Б.Ходжиев)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.Ушбу қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икромов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-77-6-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.