26.05.2025 йилдаги VII-13-70-10-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик суви ва оқова сув хизматлари таърифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6074 сонли фармони 3-банди ва 2022 йил 2 августдаги «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 341 сонли қарори 4-иловаси 5.11-банди ҳамда 2023 йил 24 октябрдаги «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 343 сонли қарори 4-бандига асосан «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ, «Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти» АЖ, «Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти» АЖларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиб, вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари таърифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 2 майдаги йиғилиш баёни ва хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги 6074 сонли фармони, 2022 йил 2 августдаги 341 сонли ва 2023 йил 24 октябрдаги 343 сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖга 2025 йил 29 апрелда берилган Ҳ-11-01/12-2751 сонли, «Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти» АЖга 2025 йил 29 апрелда берилган Ҳ-11-01/12-2740 сонли, 2025 йил 23 апрелда берилган Ҳ-11-01/12-2612 сонли таклифлари, Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасининг 2025 йил 30 апрелдаги 01/01-10/120 сонли, 2025 йил 29 апрелдаги 01/01-10/241 сонли, 2025 йил 24 апрелдаги 01/01-10/235 сонли хатлари, «Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти» АЖнинг таклифи, Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасининг 2025 йил 24 апрелдаги 01/01-10/235 сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ, «Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти» АЖ, «Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти» АЖлар томонидан истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизмати таърифлари тақдим этилган ҳулосалар асосида иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси (Ш.Низамудинов), «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентцая правда» газеталари (Ғ.Шералиев) истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматларининг янгиланган таърифлари 2025 йил 1 июлдан бошлаб қўлланиши юзасидан оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ (Р.Маякубов), «Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти» АЖ (Б.Турдибаев), «Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти» АЖ (Н.Сайдалиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда истеъмочиларга етказиб бериладиган ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматларининг янгиланган таърифлари 2025 йил 1 июлдан бошлаб қўлланиши юзасидан ҳар бир маҳаллада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган нархларни муддатидан олдин қўлланилишига ҳамда ичимлик суви ва кўрсатиладиган оқова сув хизматлари учун таърифларни асоссиз оширилишига йўл қўймаслик юзасидан назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.Мазкур қарор 2025 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Худайберганов ҳамда вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-70-10-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.