26.05.2025 йилдаги VII-12-65-9-130-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУЛИСТОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Гулистон шаҳрида топонимик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан атрофлича миҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 апрелдаги 05-19-6497 сонли йиғилиш баёни қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гулистон шаҳар маҳаллалари ҳудудидаги 20 та географик объект (кўча, берк кўча, тор кўча)ларни номлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 апрелдаги 05-19-6497 сонли йиғилиш баёни қарори билан таклиф этилган кўчаларнинг номлари иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари (Х.Эргашев), шаҳар ИИБ бошлиғи (Б.Санаев), шаҳар Адлия бўлими (С.Тогаев), шаҳар Статистика бўлими, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Ш.Рақибов), Давлат хизматлари маркази (С.Қудратов), Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими (Л.Ахмедов), Давлат кадастрлар палатаси шаҳар филиали (К.Исмоилов), шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (Р.Беркинов) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор иловаси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар эътиборга олинсин ва ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Шаҳар ҳокими ўринбосари (Х.Эргашев) ва Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими (Л.Ахмедов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳалар ва уй рақамларини ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пешлавҳаларни ўрнатиш ва молиялаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш ҳамда назоратга олиш вазифалари юклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Шаҳар ички ишлар бошқармаси (Б.Санаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар маҳаллалари ҳудудидаги янги номланган кўчаларда яшовчи фуқароларга янги фуқаролик паспортларини бериш ва уларни рўйҳатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ҳокимлиги бош юристконсульти (Н.Мусурмонқулов) мазкур қарорни электрон жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Ш.Юнусов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлардаги янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларга ва ҳокимликнинг веб-сайтига маълумотларни жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг барча доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХОДЖИМАНОВ ЖАМОЛИДДИН ХУСНУДДИНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-65-9-130-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.