ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУЛУНҒУР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Булунғур туманидаги кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 295 сонли қарори ва Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан Булунғур туманидаги жами 21 та яъни 1 та асосий кўча, 5 та тор кўча ҳамда 15 та берк кўчаларнинг номлари ўрганилиб чиқилиб, 2025 йил 14 апрелдаги 03/08-3818 сонли хати ҳамда Булунғур туман адлия бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан 2025 йил 7 майда ижобий хулоса берилган.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн учинчи сессияси қарор қилади:
1. Булунғур тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғ.Шамановнинг Булунғур туманида кўчаларни номлаш ва қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 14 апрелдаги 03/08-3818 сонли хулоса хатига асосан Булунғур туманидаги жами 21 та яъни 1 та асосий кўча, 5 та тор кўча ҳамда 15 та берк кўчаларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғ.Шаманов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимов, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Ж.Разақов) ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўча номлари акс эттирилган пешлавҳаларни 1 ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси топширилсин.
4. Туман статистка бўлими (С.Турдиев), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигилигининг давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Булунғур туман филиали (Ш.Абдуқодиров), туман Ички ишлар бўлими (Ж.Саидов), туман Фавқулодда вазиятлар бўлими (Д.Джаббаров), туман Тиббиёт бирлашмаси (Ф.Файзуллаев)ларга янги ва қайта номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш вазифаси юклатилсин.
5. Қарор ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғ.Шаманов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимовлар масъул этиб белгилансин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг Таълим, сўғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Маматкулов зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ШОКИРОВ АЛИЖОН ОЛИМЖОНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Булунғур тумани,
2025 йил 23 май,
VII-12-54-7-93-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.