23.05.2025 йилдаги VII-10-76-6-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 1 майдаги 01-02/69 сонли хати ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 30 апрелдаги 01 сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 162 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 1 майдаги 01-02/69 сонли хати, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 30 апрелдаги 01 сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган хулосаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи И.Икромовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда бирлаштириладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи М.Турсунбаев вилоятдаги 34 та маҳаллаларни фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаганлиги ва бошқарув жиҳатидан ўзини оқламаётган мавжуд 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштириш ва уларнинг чегараларини қайта белгилаб чиқиш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман (шаҳар) ҳокимликлари алоқадор ташкилотлар билан биргаликда бирлаштириладиган маҳалла фуқаролар йиғинларини қайта давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда муҳр ва тамғаларини алмаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Абдуллаев ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-76-6-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.