ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган вилоятининг 11 та туманлари ва Наманган шаҳар маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасида Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41 сонли баёни 20-банди, Бош вазир томонидан 2023 йил 15 декабрда тасдиқланган 03/4.3-253 сон «Йўл харитаси», Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41 сонли баёни 20-банди, Бош вазир томонидан 2023 йил 15 декабрда 03/4.3-253 сон билан тасдиқланган «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Наманган шаҳар, Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон, туман ҳокимликларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ишларини тасдиқлаш юзасидан қабул қилинган Халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарорларини вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланишини сўраб ёзган илтимосномаси инобатга олинсин.
3. Шаҳар ва туманлар маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларни якуний натижалари шаҳар ва туманларда тузилган тегишли комиссияларнинг йиғилиш баёнлари билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қуйидаги:
Косонсой туман Кенгашининг 2025 йил 8 февралдаги VII-4-16-6-80-K/25-сонли;
Мингбулоқ туман Кенгашининг 2024 йил 30 декабрдаги VII-4-020-6-81-K/24-сонли;
Наманган туман Кенгашининг 2025 йил 21 январдаги VII-4-9-6-82-K/25-сонли;
Норин туман Кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги VII-3-014-6-83-K/24-сонли;
Поп туман Кенгашининг 2025 йил 25 январдаги VII-3-3-6-84-K/25-сонли;
Тўрақўрғон туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-018-6-85-K/24-сонли;
Уйчи туман Кенгашининг 2024 йил 16 октябрдаги VI-77-111-6-86-K/24-сонли;
Учқўрғон туман Кенгашининг 2024 йил 19 сентябрдаги VI-70-95-6-87-K/24-сонли;
Чортоқ туман Кенгашининг 2024 йил 23 августдаги VI-66-104-6-88-K/24-сонли;
Чуст туман Кенгашининг 2024 йил 24 сентябрдаги VI-71-62-6-89-K/24-сонли;
Янгиқўрғон туман Кенгашининг 2024 йил 21 августдаги VI-61-116-6-90-K/24-сонли қарорлари қабул қилинганлиги инобатга олинсин ва маъқуллансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27 сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 123-банди ижроси юзасидан Наманган шаҳар чегарасини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижалари юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги «Наманган шаҳар чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги VI-55-104-6-91-K/23-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 30 декабрдаги VI-42-122-6-0-K/23-сонли қарорлари билан Наманган шаҳар маъмурий-ҳудудий чегараси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6.Наманган вилояти таркибидаги шаҳар ва туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича чегара чизиғининг тавсифи 1-иловага мувофиқ ҳамда картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Вилоят ҳокими ўринбосарлари (Ғ.Джамалов, А.Хакимов) га шаҳар ва туманлар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимоснома тайёрлаш, илтимосномани давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилсин.
8. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилинсин.
9. Шу муносабат билан Халқ депутатлари вилояти Кенгашининг 2020 йил 17 ноябрдаги 67-06 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарор ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ғ.Джамалов, А.Хакимов ҳамда назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икромов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Наманган вилояти,
2025 йил 22 май,
VII-10-74-6-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.