ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ УРГАНЧ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (КПИ) тасдиқлаш тўғрисида»ги 277 сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 февралдаги «Республика ва маҳаллик ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-49 сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (КПИ) тасдиқлаш тўғрисида»ги 277 сонли қарори, вилоят ҳокимининг 2025 йил 12 майдаги 226-12-0-Қ/25 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (КПИ) тасдиқлаш тўғрисида»ги 277 сонли қарори, вилоят ҳокимининг 2025 йил 12 майдаги 226-12-0-Қ/25 сонли қарорининг раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими фаолиятининг 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) ҳамда уларга эришиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Шаҳар ҳокими ўринбосари ‒ оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Мусаева энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ)га эришиш тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «самарадорлик.уз» электрон платформасига киритиб борсин;
4. Шаҳар ҳокими ўринбосари ‒ оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Мусаева: мазкур қарор билан белгиланган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан (КПИ) келиб чиқиб, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (КПИ) ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлатсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини шаҳар ҳокими ўринбосари ‒ оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Мусаева зиммасига юклансин.
Урганч шаҳар ҳокими Б. РАДЖАПОВ
Хоразм вилояти, Урганч ш.,
2025 йил 22 май,
190-12-180-Q/25-сон