ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Туманни умумфойдаланувда бўлган автомобиль йўлларига йўл ҳаракати қоидаларининг 3.4 йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида
Туманни умумфойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 40ВИ70 «Д094а автомобиль йўли (3 км.дан) - Азимобод қишлоғи автомобиль йўлининг 0-7 км оралиғида жойлашган йўлларда оғир юкларни автомобиллар юк билан харакатланиши натижасида автомобиль йўлининг асфальтобетон қопламасини бузилишлари, ўнқир чўнқирлар ва чўкишларни ҳосил оқибатида, ушбу автомобиль йўлидан фойдаланаётган автотранспорт воситаларини, маҳаллий аҳолини хавфсиз харакатланишига тўсқинликлар келтириб чиқармоқда шунингдек, Давлат бюджеттига катта миқдорда моддий зарар етказилишини олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш, ушбу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуннинг 6 — 8-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Туман Ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатнома ҳамда лойиҳа схемаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманни умумфойдаланувдаги маҳалтий аҳамиятга эга бўлган 40ВИ70 «Д094а автомобиль йўли (3 км.дан) - Азимобод қишлоғи автомобиль йўлининг 0-7 км оралиғида жойлашган автомобиль йўлининг асфальтобетон қопламасини бузилишларини олдини олиш , автотранспорт воситаларини, маҳаллий аҳолини хавфсиз харакатланишига тўсқинликлар келтириб чиқаришига йўл қўймаслик ва Давлат бюджеттига катта миқдорда моддий зарар етказилишини олдини олиш мақсадида 20 тоннадан ортиқ бўлган оғир юк ташувчи автомобиллани харакатини чеклаш мақсадига автомобиль йўлнинг 0 кмдан 7 кмгача «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши таъқиқланган» 3.4. таъқиқловчи йўл белгилси ўрнатилсин.
3. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбари Ў.Йўлдашев, Олтиариқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Н.Юлдашев, туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ф.Абдулатиповларга ваколатлари доирасида келишув асосида йўл белгиларини меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган кўринишда баландликда ўрнатилишини таъминлаш; Йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Пирматов зиммасига юклатилсин.
Олтиариқ тумани ҳокими Ш. ТУРДАЛИЕВ
Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани,
2025 йил 21 май,
177-11-151-Q/25-сон