ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Олтиариқ туман марказий ҳудудидан кесиб ўтувчи умумфойдаланувда бўлган автомобиль йўлларига йўл ҳаракати қоидаларининг 3.28 йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида
Туманни марказий қатнов қисми бўлган йўлларда, айниқса, туманнинг Ибн Сино МФЙ ҳудудидаги автомобиль йўлларининг Д093 «Марғилон шахри – Риштон шахри – Ўқчи қишлоғи – Каримдевона қишлоғи – Тожикистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 20.3-20.4 километр оралиғига йўл ҳаракати йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг олдини олиш, йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш, ушбу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуннинг 6 — 8-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Туман Ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатнома ҳамда лойиҳа схемаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман йўналишида бўлган автомобиль йўлларининг Д093 «Марғилон шахри – Риштон шахри – Ўқчи қишлоғи. – Каримдевона қишлоғи – Тожикистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг Ибн Сино МФЙ 20.3-20.4 километр оралиғига йўл ҳаракати қоидаларининг 1-иловаси 3.28-бандида «Транспорт тўхтаб туриши таъқиқланади» - деб белгиланган таъқиқловчи йўл белгилари ва йўл ҳаракати қоидаларининг 7.2.2-бандида кўрсатилган «қўшимча ахборот ишора» йўл белгиси билан қўшиб ўрнатилсин (3.28 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.28 белгилари 7.2.3 қўшимча ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча ахборот белгиси билан қўлланилади).
3. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбари Ў.Йўлдашев, Олтиариқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Н.Юлдашев, туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ф.Абдулатиповларга ваколатлари доирасида келишув асосида йўл белгиларини меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган кўринишда баландликда ўрнатилишини таъминлаш;
Йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзс
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўртинбосари М.Пирматов зиммасига юклатилсин.
Олтиариқ тумани ҳокими Ш. ТУРДАЛИЕВ
Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани,
2025 йил 21 май,
178-11-151-Q/25-сон