ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Сурхондарё вилоятида иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар (нархлар)ни маъқуллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 475 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 204 сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришда самарали ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. «Сурхондарё вилояти «Иссиқлик мабайи» давлат унитар корхонасининг вилоятдаги иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари хизматлари учун тарифлар (нархлар)ни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Сурхондарё вилоятида белгиланган иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар (нархлар) иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Сурхондарё вилояти «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси (Й.Машиев) туман (шаҳар) ларда аниқ манзилли ва муддатли режа-график асосида аҳоли ўртасида иссиқлик ва иссиқ сувлари учун онлайн тўловларини амалга ошириш бўйича турли шаклдаги семенарлар ташкил этсин ва натижаси юзасидан жорий йилнинг якунига қадар халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига ёзма ахборот киритсин.
4. Вилоят Ахборот ва оммавий коммунакациялар бошқармаси (З.Тўраев), вилоят телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев), «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари таҳририяти (С.Норқобилов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 29 январдаги «Сурхондарё вилоятида иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар (нархлар)ни маъқуллаш тўғрисида» VI-82-20-8-0-K/24-сонли қарори ва халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 17 апрелдаги «Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 29 январдаги Сурхондарё вилоятида иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар (нархлар)ни маъқуллаш тўғрисида» VI-82-20-8-0-K/24-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида» VI-84-69-8-0-K/24-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар (нархлар)ни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлигига юборилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Юқубов) зиммасига юклансин.
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Сурхондарё вилояти,
2025 йил 21 май,
VII-9-77-8-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.