ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784 сонли қонунининг 45-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Хоразм вилояти «Хоразм сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти директори А.Қадировнинг ахбороти ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг тегишли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хоразм вилояти «Хоразм сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан таклиф этилаётган Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024 йил 30 майдаги «Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни белгилаш тўғрисида»ги VI-81-69-12-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси директори Ў.Матқурбанов ҳамда «Хоразм ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири С.Рахимбергановаларга ушбу қарорни расман эълон қилиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан ўн беш кун ўтгач кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Хоразм вилояти,
2025 йил 20 май,
VII-9-74-12-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.