19.05.2025 йилдаги 208-3-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимидаги маънавият ва маърифат масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 3 мартдаги 138 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимидаги маънавият ва маърифат масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 3 мартдаги 138 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 138 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавият ва маърифат масканларининг намунавий тузилмаси 1-иловага; Маънавият ва маърифат масканларини (кейинги ўринларда - Масканлар) моддий- техник жиҳатдан жиҳозлашга доир минимал талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимида ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масканларнинг штат бирликларини шакллантириш ҳамда сақлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, шунингдек, туман (шаҳар) бўлинмаларининг штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин ва маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Б.Ахмедов), Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими (И.Умарова), туман (шаҳар)лар ҳокимликлари масканларнинг биноларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни 2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими (И.Умарова), туман (шаҳар)лар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 138 сонли қарори талаблари асосида масканлар фаолиятини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари - З.Азимов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Савурбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокими в. б. У. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-3-0-Q/25-сон