ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси, ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўгрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-28 ва 126-147-148-моддаларига асосан Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак даромадлари 63,1 млрд. сўмни ташкил этди, маҳаллий бюджетдан 59,6 млрд. сўм миқдорида харажатлар амалга оширилди, шундан 29,04 млрд. сўми ёки 49,1 фоизи ижтимоий харажатларга йўналтирилди. Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг параметрларига 2025 йил 1чоракда даромад ва харажатларга киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботлари ахборот учун қабул қилинсин.
Бундан ташқари, республика бюджетидан мақсадли тадбирларга қўшимча ажратилган маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ҳамда вилоят маҳаллий бюджети параметрлари доирасида киритилган ўзгартиришлар ҳисобига белгиланган тадбирлар ўз вақтида молиялаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-28 ва 126-147-148-моддаларига асосан шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилиб, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Бухоро шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия бўлимининг Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил йил 1-чорак бюджет ижроси ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботи 1-2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Яхёев), шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида шаҳар маҳаллий бюджетининг тасдиқланган параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришларни киритиш чораларини кўрсин.
3. Бухоро шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси (А.Гафуров)га:
шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш. Бунда, прогноз режани ҳар бир солиқ тури кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Маъмуров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Қ. ТУРСУНОВ
Бухоро вилояти, Бухоро ш.,
2025 йил 17 май,
VII-8-53-2-42-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.