ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон туманида Мевазор, Тажрибакор, Бахмал, Чортоқ, Бирлашқан ҳамда Ишонч маҳалла фуқаролар йиғинларида айрим номлари такрорланган кўчаларга янги номлар бериш тўғрисида
Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экпертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон РеспубликасиИқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5976 сонли йиғилиш баёни қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Гулистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан номланмаган ёки номлари такрорланган айрим кўчалар қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5976 сонли йиғилиш баёни қарори билан таклиф этилган кўчалар номлари иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман Ички ишлар бўлими (З.Бабаханов), туман Адлия бўлими (Ф.Сиддиқов), туман Статистика бўлими (А.Бегалиев), туман Солиқ инспекцияси (Ш.Умуров), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ш.Хушмуратов), Давлат кадастрлар палатаси Гулистон тумани филиали (Д.Холдоров), туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Ж.Умаров) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
мазкур қарор иловаси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар эътиборга олинсин ва мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Алмаматов, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ш.Хушмуратов)ларга:
10 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида ҳомий ташкилотлар ёрдамида) пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш;
пешлавҳалар ўрнатиш ва молиялаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш ва назоратга олиш вазифалари юклансин.
5. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия (А.Алмаматов), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ш.Хушмуратов) ва фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда:
бир ҳафта муддатда ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
6. Туман Ички ишлар бўлими (З.Бабаханов)га:
туман ҳудудларидаги номлари ўзгарган кўчаларда яшовчи фуқароларга янги паспорт бериш ва уларни рўйхатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
7. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби С.Эркиновга;
ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда маълумотлар берсин.
8. «Гулистон ҳаёти» газетаси таҳририяти (Б.Норжигитова)га ушбу қарорни «Гулистон ҳаёти» газетасида ёритиш тавсия этилсин.
9. Туман ҳокими ўринбосари А.Алмаматовга мазкур қарор билан боғлиқ ҳужжатлар географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича вилоят комиссиясига тақдим этиш белгилансин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ў.Эрматов ва туман ҳокимининг ўринбосари А.Алмаматов зиммаларига юклатилсин.
Сессия раиси ШЕРАНОВ РАВШАН ТУРСУНОВИЧ
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
2025 йил 15 май,
VII-10-78-9-124-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.