ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПАРКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Паркент тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат Архивида сақланаётган ҳар бир ҳужжат жилди учун нарх белгилаш тўғрисида
Паркент тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат Архивининг 2025 йил 17 февралдаги 01-25/17 сонли хати ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси архив иши тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 149 сонли «Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларни ягона нархномаси тўғрисида»ги буюруғига асосан ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунинг 6, 211-моддаларига мувофиқ,
1. Паркент тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат Архивида сақланаётган ҳар бир ҳужжат жилди учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,3 фоизи миқдорида нарх белгилансин.
2. Фаолият юритаётган ва тугатилган ташкилотлар ҳужжатларини қайта ишлаш ва сақлашга кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов «Ўзархив» агентлигининг 2021 йил 28 апрелдаги 149 сонли буйруғида белгиланган нархнома бўйича белгилансин.
3. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринч; ўринбосари Й.Абдухамидов, туман ҳокими ўринбосари Б.Соатов ҳамда Паркент тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат Архиви директори М.Иброхимов зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими САРДОР ДАДАЖОНОВИЧ ИСАКУЛОВ
Тошкент вилояти, Паркент тумани,
2025 йил 15 май,
290-10-141-Q/25-сон