14.05.2025 йилдаги VII-8-107-1-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.05.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тўғрисида»ги 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784 сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074 сонли Фармони, 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-171 сонли ҳамда 2023 йил 23-октябрдаги ПҚ-343 сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Андижон сув таъминоти» АЖ директори Д.Қўлдашевнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар) юзасидан тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Эшонов мазкур қарор расмий эълон қилиниши муносабати билан оммавий ахборот воситалари ҳамда WWW.андижан.уз веб сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тасдиқланган тарифлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 19 сентябрдаги VI-53-179-1-0K/23-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Х.Оманов) ҳамда ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Жўраев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-107-1-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.