ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ФОРИШ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Фориш туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд)ларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туман ҳудудидаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5-, 6- ва 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3 апрелдаги 01/7-04-01-226 сонли хати асос учун қабул қилинсин.
2. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳудуд (микроҳудуд)лари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Э.Умматова), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Г.Беркинова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ҳамда мазкур қарор билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд)лар доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олишни назорат қилиш вазифаси топширилсин.
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Й.Жонодилов) мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмат раҳбари (Р.Каримов) мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси топширилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2024 йил 1 июлдаги 137-3-53-Қ/24 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Умматова зиммасига юклансин.
Туман ҳокими И. С. МАТИЕВ
Жиззах вилояти, Фориш тумани,
2025 йил 14 май,
73-3-53-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.