13.05.2025 йилдаги VII-11-67-9-122-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚОЛТИН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқолтин тумани «Кўркам диёр» ҳамда «Андижон» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги айрим бир хил ўзакдош кўчаларга янги номлар бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 295 сонли қарори ва Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5971 сонли экспорт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик обуектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссия деб аталади) нинг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5971 сонли экспорт хулосаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2025 йил 22 апрелдаги 06-04/04-320 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оқолтин туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан айрим бир хил ўзакдош кўчаларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5971 сонли экспорт хулосаси билан таклиф этилган кўчалар номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Ички ишлар бўлими (Х.Джавлонов), туман Адлия бўлими (А.Зияев), туман Статистика бўлими (Б.Пардаев), туман Солиқ инспекцияси (Р.Абдуқодиров), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (А.Куканбаев), Давлат кадастрлар палатаси Оқолтин туман филиали (Н.Исмоилов), туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (С.Тўрақулов) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор иловаси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар эътиборга олинсин ва мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг ўринбосариА.Хайдаров, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (А.Куканбаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида ҳомий ташкилотлар ёрдамида) пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пешлавҳалар ўрнатиш ва молиялаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш ва назоратга олиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия (А.Хайдаров), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (А.Куканбаев) ва фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Ички ишлар бўлими (Х.Джавлонов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудларидаги номлари ўзгарган кўчаларда яшовчи фуқароларга янги паспорт бериш ва уларни рўйхатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги ахборот матбуот хизмати Б.Юсуповга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда маълумотлар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Оқолтин овози» газетаси таҳририяти (М.Пардаева) ушбу қарорни «Оқолтин овози» газетасида ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокими ўринбосари А.Хайдаров мазкур қарор билан боғлиқ ҳужжатлар географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича вилоят комиссиясига тақдим этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Қораева ва туман ҳокимининг ўринбосари А.Хайдаров зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси БАБАЕВ ЭСАНБАЙ ОМОНМУРАТОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-11-67-9-122-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.