08.05.2025 йилдаги VII-10-51-9-132-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИЕР ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиер шаҳрида Наврўзобод, Темур Малик, Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинларида айрим номлари такрорланган кўчаларга янги номлар бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 295 сонли қарори ва Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан Янгиер шаҳридаги 3 та маҳалла, жами 6 та яъни 5 та кўча, 1 та тор кўча кўчаларнинг номлари ўрганилиб чиқилиб, 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5975 сонли хатига асосан ижобий хулоса берилди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5975 сонли йиғилиш баёни қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янгиер шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан номлари такрорланган айрим кўчалар қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 16 апрелдаги 05-19-5975 сонли йиғилиш баёни қарори билан таклиф этилган кўчалар номлари иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Ш.Холбутаев), шаҳар Адлия бўлими (Х.Сайитов), шаҳар Статистика бўлими (Н.Хўжанбаев), шаҳар Солиқ инспекцияси (А.Бекматов), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими (И.Сайфиддинов), Давлат кадастрлар палатаси Янгиер шаҳар филиали (У.Джуманов), шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Н.Абдусаломов) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор иловаси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар эътиборга олинсин ва мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Эгамбердиев, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими (И.Сайфиддинов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида ҳомий ташкилотлар ёрдамида) пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пешлавҳалар ўрнатиш ва молиялаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш ва назоратга олиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия (Ж.Эгамбердиев), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими (И.Сайфиддинов) ва фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Ш.Холбутаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ҳудудларидаги номлари ўзгарган кўчаларда яшовчи фуқароларга янги паспорт бериш ва уларни рўйхатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар ҳокимлиги Ахборот матбуот хизмати И.Раҳмонқуловга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда маълумотлар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Янгиер ҳаёти» газетаси таҳририяти (А.Абдуқодиров)га ушбу қарорни «Янгиер ҳаёти» газетаси расмий нашрида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Эгамбердиев мазкур қарор билан боғлиқ ҳужжатлар географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича вилоят комиссиясига тақдим этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Джулибаева ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Эгамбердиев зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор «Янгиер ҳаёти» газетасида расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси КОМИЛОВ ЖАМОЛИДДИН КАРИМЖОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-51-9-132-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.