СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ШИРИН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ширин шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 211-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ширин шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Алимов, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Ж.Жуманазаров), шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Белгилансинки, шаҳардаги умумтаълим муассаса раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
4. Ширин шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (К.Азимжонов) ва «Ширин садоси» газетаси муҳаррири (О.Ашуркулов) мазкур қарорнинг шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши ҳамда «Ширин садоси» газетасида расман эълон қилинишини таъминласин.
5. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Алимов зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими Н. ХАЗРАТКУЛОВ
Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри,
2025 йил 6 май,
85-9-131-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.