06.05.2025 йилдаги VII-8-81-3-55-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиғини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41 сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299 сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2023 йил 15 декабрда тасдиқланган 03/4.3-253 сон «Йўл харитаси» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах шаҳрида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ҳудуд(массив)лар кесимида ер майдонларини дешифровка қилиш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда натижалари асосида электрон рақамли қишлоқ хўжалик хариталарини янгилаш ишларини амалга ошириш бўйича тузилган шаҳар комиссиясининг Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиғини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиғининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегарасининг картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидан сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (Х.Рахимова)га мазкур қарорни шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХОЛМУРОДОВ КОМИЛ АДХАМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-81-3-55-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.