ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 247 сон қарори ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 30 апрелдаги 203-4-0-Қ/25 сон қарори ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 247 сон қарори ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 30 апрелдаги 203-4-0-Қ/25 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 247 сон қарори ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 30 апрелдаги 203-4-0-Қ/25 сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
1-бандига кўра, қуйидагилар:
а) Ўзбекистан Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан, Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давлат активлари агентлиги):
давлат мулкини бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириши; давлат муассасаларининг, шу жумладан давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириши;
давлат муассасаларига оператив бошқарув хуқуқи асосида берилган давлат мулкининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки лозим даражада фойдаланилмаётган давлат мулкини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиши;
б) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг маъмурий биноларида ходимларни жойлаштириш меъёрлари тасдиқланганлиги;
в) маъмурий биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат активлари агентлигига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини самарали жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилганлиги маъ лумот учун қабул қилинганлиги;
2-бандига кўра, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги:
хатловни ўтказишнинг бирламчи маълумотларини шакллантириш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан онлайн ахборот алмашинуви орқали реал вақт режимида маълумотларни олган ҳолда таҳлил қилиши;
таҳлил натижасида шаклланган давлат кўчмас мулк объектлари асосида Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан объектни жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиши;
бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари (кейинги ўринларда - бўш турган бино) тўғрисидаги маълумотларни «Инвентаризация» мобил иловаси орқали реал вақт режимида «Давлат мулки» ахборот тизимига (кейинги ўринларда - «Давлат мулки»АТ) киритиши;
«Давлат мулки»АТ орқали бўш турган биноларнинг ҳисобини юритиши;
бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш мезонларини белгилаши инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ҳ.Назаров):
бир ой муддатда давлат кўчмас мулк объектларидан текин фойдаланиш бўйича расмийлаштирилган шартномалар «онлине-ижара.уз» ахборот тизимида қайта рўйхатдан ўтказилишини;
маъмурий биноларга ходимларни жойлаштириш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, тизимидаги ташкилотларнинг маъмурий биноларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЕВ
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
2025 йил 6 май,
135-4-60-Q/25-сон