ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЕРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Шеробод тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан ҳамда туман ҳокимининг 2025 йил 12 мартдаги 67-8-119-Ф/25 сонли фармойишига асосан, Республика аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якунига кўра тумандаги шаҳарча ва қишлоқларларининг умумий периметри 844 772,12 метр умумий майдони 265 230,75 гектар эканлиги аниқланди.
Жумладан:
Янгитурмуш қишлоғи умумий переметри 197312,18 метр, умумий майдони 85056,28 гектар;
Сеплон қишлоғи умумий переметри 58096,49метр, умумий майдони 6626,52 гектар;
Работак қишлоғи умумий переметри 49234,57 метр, умумий майдони 6061,89 гектар;
Чинобод қишлоғи умумий переметри 37604,42 метр, умумий майдони 6111,83 гектар;
Сариқамиш қишлоғи умумий переметри 50699,19 метр, умумий майдони 7403,61 гектар;
Оққўрғон қишлоғи умумий переметри 57986,34 метр, умумий майдони 9227,12 гектар;
Кўҳитанг қишлоғи умумий переметри 223212,71 метр, умумий майдони 129230,52 гектар;
Бўстон қишлоғи умумий переметри 38406,28 метр, умумий майдони 6374,07 гектар;
Таллашқон қишлоғи умумий переметри 46449,29 метр, умумий майдони 6672,53 гектар;
Шеробод шаҳар умумий переметри 19397,87 метр, умумий майдони 775,71 гектар;
Килкон шаҳарчаси умумий переметри 8391,09 метр, умумий майдони 192,84 гектар;
Навбоғ шаҳарчаси умумий переметри 8962,50 метр, умумий майдони 186,51 гектар;
Пахтаобод шаҳарчаси умумий переметри 10595,77метр, умумий майдони 243,82 гектар;
Сариқамиш шаҳарчаси умумий переметри 6453,65метр, умумий майдони 172,05 гектар;
Янгиариқ шаҳарчаси умумий переметри 9601,20метр, умумий майдони 225,95 гектар;
Зарабоғ шаҳарчаси умумий переметри 15150,21метр, умумий майдони 497,62 гектар;
Чўйинчи шаҳарчаси умумий переметри 7218,36метр, умумий майдони 171,88 гектар;
Шеробод тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда шаҳарча ва қишлоқлар чегаралари ажратиб кўрсатилган ҳолда тавсифланди. Чегаралар чизиғининг ёзувли матни тавсифидажойнинг тегишли топографик элементлари билан боғланиб, чегара нуқталари ўртасидаги масофаси ва чегара чизиғининг қутб йўналишлари акс эттирилди. Чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Давлат кадастрлар палатасининг Шеробод тумани филиали раҳбарининг ахборотини тинглаб, тақдим этилган маълумотлар фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклиф ва тавсияларини атрофлича ўрганиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши қарор қилади:
1.Давлат кадастрлар палатасининг Шеробод тумани филиали раҳбари Э.Мусаевнинг Шеробод туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги ахбороти ҳамда Республика аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Шеробод туманидаги Шаҳар,шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ таркибининг 2025 йил 12 апрелдаги 01-02/46 сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2.Шеробод туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якуний натижалари тўғрисидаги маълумот 1-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш бўйича картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (А.Тоштемиров) га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин.
4.Ушбу қарорнинг тасдиғи Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Кенгашидан сўралсин.
5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман давлат кадастрлари палатаси Шеробод тумани филиали бошлиғи Э.Мусаевлар зиммаларига юклатилсин.
Сессия раиси ЧОРИЕВ АБДУЗОИР
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,
2025 йил 5 май,
VII-10-70-8-119-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.