ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг харажатлар сметаларига 2025 йил 1-чорагида киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига мувофиқ шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг харажатлар сметаларига 2025 йил 1-чорагида киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш мақсадида шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлиминиг 2025 йил 25 апрелдаги 01/20-405/10-01-38/46 сонли хати ҳамда халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси аъзолари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига асосан қарор қилади:
1. Шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг харажатлар сметаларига 2025 йил 1-чорагида киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш бўйича шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 25 апрель кунидаги 01/20-405/10-01-38/46 сонли хати ҳамда халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси аъзолари томонидан билдирилган таклифлари маъқуллансин.
2. Шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг 2025 йил 1-чорагида харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Узоқов ҳамда халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси Ж.Каримов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БУРИЕВ ШЕРЗОД АҲАДОВИЧ
Шаҳрисабз ш,
2025 йил 24 май,
VII-11-60-4-209-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.