ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗАНГИОТА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Зангиота туманида мактаб ёшидаги болаларни ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 211-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни белгилаш мақсадида, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сон қарори ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 29 апрелдаги 02/1-521 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда мактаб ёшидаги болаларни ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудудлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Насиров, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (И.Холмирзаев) тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Туман ҳокимининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Тошкенбоева, «Истиқлол» газетаси (Д.Шарипова) ушбу қарорни туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирсин ҳамда «Истиқлол» газетасида эълон қилсин.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2023 йил 20 сентябрдаги 201-10-138-Қ/23 сон билан рўйхатдан ўтган қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Насиров зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Э. РУСТАМОВ
Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
2025 йил 2 май,
113-10-138-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.