01.05.2025 йилдаги VII-8-58-4-68-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туманидаги 5 та географик объект (қабристон)ни номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ тумандаги 5 та географик объектни номлаш бўйича таклифни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги комиссияси томонидан Географик объектларни номлаш бўйича тақдим этилган таклифлар Республика топонимика бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, Комиссия томонидан тегишли қарор қабул қилинган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 27 мартдаги 03/08-3097-сонли хати билан қонунга мувофиқ деб топилган ва маъқулланган ҳамда Яккабоғ туман ҳолимлигининг хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларигаасосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яккабоғ туманидаги 5 та географик объект (қабристон)ни номлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 27 мартдаги 03/08-3097-сонли хатига асосан вилоят комиссияси томонидан маъқулланганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Яккабоғ туманидаги 5 та географик объект (қабристон)ни номлаш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Д.Хушвақтова) мазкур сессия қарори билан тасдиқланган географик объектларнинг номларини 10 кун муддатда давлат реестрига киритиш учун зарурий ишларни амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Яккабоғ туман филиали бошлиғи (З.Сафаров)га географик объектларнинг номлари бўйича электрон базасига ушбу қарорга мувофиқ белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Яккабоғ туман бўлими бошлиғи (С.Авлаев), Яккабоғ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Бердиқобилов) ҳамда МФЙ раислари билан биргаликда туманидаги 5 та географик объект (қабристон)ни номлари ёзилган замонавий ва миллий дизайн асосида пешлавҳалар ўрнатилишини таъминлаш ва бошқа ваколат доирасидаги зарурий ишларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ички ишлар бўлими туманидаги 5 та географик объект (қабристон)ни номларини заруратга кўра инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Э.Бекнаевга, назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Жураэв зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АБДУЛАЕВ ЛУТФИДИН ДЖУРАЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-58-4-68-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.