НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Косонсой туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23-сентябрдаги 637-сонли «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низоми»га асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 6, 25-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Косонсой туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (С.Эргашев) тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
Тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
3. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига, мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Р.Темиров) оммавий ахборот воситаларидамазкур қарорни кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Соиббоев зиммасига юклатилсин
Туман ҳокими Д. КАДИРОВ
Наманган вилояти, Косонсой тумани,
2025 йил 1 май,
216-6-80-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.