ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг 2025 йил 28 февралдаги «Қизилтепа тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида»ги VII-5-35-5-72-K/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика Аэрогеодезия марказининг 2025 йил 20 мартдаги 04/16-428-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика Аэрогеодезия марказининг 2025 йил 20 мартдаги 04/16-428-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Адлия бўлимининг 2025 йил 8 апрелдаги 6/390/1-20-сонли тақдимномасига асосан, халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги ««Қизилтепа тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида»ги VII-5-35-5-72-K/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги VII-6-45-5-72-K/25-сонли қарори бекор қилинсин ва жамоатчилик муҳокамасига киритилсин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 28 февралдаги «Қизилтепа тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида»ги VII-5-35-5-72-K/25-сонли қарорининг 1-иловасидаги 9-, 16- ҳамда 18-бандларида кўрсатилган Қалъайи-Азизон, Хўжа Ҳасан, Оқ-олтин сўзлари, Географик объектлар номларининг давлат реестри геонамес.кадастр.уз ахборот порталидаги маълумотларга мос келмаётганлиги сабабли, Қалъайи Азизон, Оқолтин ҳамда Хожа Ҳасан сўзларига алмаштирилсин.
Сессияда раислик қилувчи БОБОЖОНОВ УЛУҒБЕК РАХИМОВИЧ
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани,
2025 йил 1 май,
VII-7-56-5-72-K/25-сон