ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сонли Фармонига 2б-илова 13-банди ижроси юзасидан Хонқа туманида «Яшил боғ» барпо этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги «Ўзбекистон–2030» стратегиясида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш борасида белгиланган вазифаларни 2025 йилда самарали ташкил этиш ҳамда жорий йил баҳор ва куз мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш тадбирларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш» тўғрисидаги 145-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хоразм Вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 15 мартдаги 78-12-0-Ф/25-сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.в.б Д.Абдуллаевнинг Хонқа тумани Обод маҳалласи ҳудудидан 1 гектар ер майдонида «Яшил боғлар»ни барпо этиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.в.б Д.Абдуллаевнинг туман заҳирасида бўлган 1 гектар ер майдонида «Яшил боғ барпо этиш тўғрисидаги» таклифи маъқуллансин.
2. Туман ҳокими ўринбосари в.в.б Д.Абдуллаевнинг Хонқа тумани, Обод маҳалласи ҳудудидан 1 гектар ер майдонида «Яшил боғ» барпо этиш учун ер майдони ажратиш масаласи вилоят ҳокимлигидан сўралсин.
3. Туман ҳокими ўринбосари в.в.б Д.Абдуллаевнинг ҳамда туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими К.Рўзметовларга қонунда белгиланган тартибда лойиҳа ишлаб чиқилгандан кейин барпо этилган «Яшил боғ» ҳудудидаги ўсимликлар парвариш қилинишини қатъий назорат қилиш, етиштирилаётган ҳар бир дарахтни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
4. «Яшил боғ» барпо этиш, сақлаш, ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва грант маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар (ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар) ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорати қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Қурбонбоев зиммасига юклансин.
Сессия раиси АБДИРАМАНОВ ХАЖИБАЙ РЎЗИЕВИЧ
Хоразм вилояти, Хонқа тумани,
2025 йил 30 апрель,
VII-14-48-12-175-K/25-сон