ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Мирзачўл тумани ички хўжалик автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, ва сунъий нотекисликлар ўрнатиш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3127-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари» тўғрисидаги 172-сон қарорлари ижросини ҳамда туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонуни 6, 25-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Мирзачўл тумани ички ишлар бўлимининг 2025 йил 20 мартда 40/313-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мирзачўл тумани Д 061 «Зафаробод-Гагарин» автомобиль йўлининг 84-85 кмлар оралиғи Д 047 «Жиззах.ш- Пахтакор.ш – Дўстлик.ш – Гагарин.ш – М 39 автомобиль йўлининг (82 км)»га, 25 В 031 «Гагарин.ш-Қозоғистон» автомобиль йўлининг 2-3 км оралиғига, 25 В 002 «Дўстлик-Гагарин» автомобиль йўлининг 25-26 оралиғи ҳудудларига ҳамда Мустақиллик МФЙ Гагарин кўчасида жойлашган 18-сонли, 20-сонли мактабларга олиб борувчи, Гагарин кўчасига, Ғалаба МФЙ Тараққиёт кўчасига, Дўстлик МФЙ, Ўзбекистон кўчаларига, сунъий нотекислик ўрнатилсин.
3. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Йўл ҳаракати қоидалари»га мувофиқ ўрнатилган йўл белгилари ҳамда светафор ишоралари, йўл чизиқларига амал қилишлари, шунингдек берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
4. Туман ИИБ бошлиғи подполковник (Ж.М.Шерқулов) мазкур йўл белгилари ўрнатилиши ҳамда туман ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати тартибга солиниши назорат қилиб борсин.
5. Ушбу қарор «Мирзачўл овози» газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал сохалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ж.Ахмедов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бабабековлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б. К. МИРЗАКУЛОВ
Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани,
2025 йил 30 апрель,
VII-8-51-3-51-K/25-сон