30.04.2025 йилдаги 133-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-50-сонли Фармони ижроси ҳақида»ги 149-4-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-50-сонли Фармони ҳақида»ги 149-4-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Вилоят ҳокимининг 2025 йил 1 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 50-сон фармони ижроси ҳақидаги 149-4-0- Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандига кўра,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадли кўрсаткичлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга, саноатда - 34 фоизга, экспортда - 34 фоизга ва аҳоли бандлигини таъминлашда-75 фоизга етказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. камида 600 нафар кичик ва ўрта бизнес субъектларининг йириклашишига кўмаклашиш орқали уларни «чемпион» тадбиркорларга айлантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ичимлик ва оқава сув, йўл, қурилиш, коммунал хўжалик, утилизация, миграция, маданият ва ижтимоий хизматларда кичик бизнес улушини камида 2 бараварга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 100 нафардан кўп ишчиси бор тадбиркорлик субъектлари сонини 4 мингга етказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. саноатни жадал ривожлантириш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ҳисобига камида 100 та кичик ва ўрта бизнес субъектларида бренд маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. кичик бизнес субъектлари иштирокида камида 200 та стартап лойиҳаларнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) узоқ муддатли ижарага берилган 30 минг гектар экин ер майдонида юқори даромадли экинларни етиштириш, 16 та ихтисослашган агрокомпания фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда 9 та замонавий агросаноат хўжалигини ташкил қилиш инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Белгилансинки, Дастур доирасида «чемпион» тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, унга қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларини киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. ҳар бир туман (шаҳар) да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 млрд. сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. вилоят ҳудудида йиллик айланмаси 100,0 млрд. сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) республика даражасида - йиллик айланмаси 1 трлн. сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ҳ.Назаров), туман солиқ бўлими бошлиғи (А.Юсупов), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи билан биргаликда, икки ой муддатда «чемпион» тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхатини шакллантирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича туман маслаҳат кенгашининг таркиби 1-иловага асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича туман маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари 2-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳ. Назаров зиммасига юклатилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-4-60-Қ/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.