ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона туманида 2025 йил учун қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Фарғона туманидаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ҳокими ўринбосари (М.Қодирхонов), Ободонлаштириш бошқармаси (Т.Исақов)ларга:
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда қабристонларни зарур даражада сақлаш ва ободонлаштириш ҳамда ҳашарлар, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
санитария қоидалари ва меъёрларига қатъиян риоя этган ҳолда қабристонларни очиш ва ёпишда қонунийлик таъминласин, қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси ажратишни «Ер тўғрисида»ги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилсин.
3. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Т.Исақов)га:
хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини;
қабристонларда бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотларни ўрнатиш, объектларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминласин.
4.Белгилансинки, мазкур қарор «Водил ёғдуси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодирхонов зиммасига юклатилсин.
Фарғона туман ҳокими ИНОМОВ ХАМИДУЛЛО. ТАДЖИЕВИЧ
Фарғона вилояти, Фарғона тумани,
2025 йил 29 апрель,
106-11-163-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.