28.04.2025 йилдаги 208-13-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.04.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан-тўғри ижарага бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 3-моддаси, Қорақалпоғистон Республикаси «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 4 ва 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонунининг 8, 35-моддаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2025-2027 йилларда Нукус шаҳрида қиймати камида 500 минг АҚШ доллари, Амударё, Нукус, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида 300 минг АҚШ доллари, қолган туманларда эса 100 минг АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳалари учун шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкалари (шу жумладан, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари)ни энг яхши таклифни танлаш асосида ер участкаларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига тўлаш шарти билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратишга рухсат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан тўғри ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори асосида тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер участкаларига узоқ муддатли ижара тўловининг бозор қийматига нисбатан 0,01 дан 0,5 гача камайтирувчи коэффицентлар Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (И. Тлеуов) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (К. Айтбаев), «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Қорақалпоғистон бўлими (Ж. Ережепов) билан биргаликда жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар, кейинчалик 2026-2027 йилларнинг 10 январь санасига қадар инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер участкаларининг рўйхатини мазкур қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган рўйхатдаги тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер участкаларнинг аниқ майдонлари кўрсатилган ҳолда келишилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Қорақалпоғистон бўлими томонидан ер участкалари учун рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари мустақил тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Ш. Тешаев, Т. Юсупов) инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер участкаларининг рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, жорий йилнинг 10 июнь санасига қадар, кейинчалик 2026-2027 йилларнинг 15 январь санасига қадар тасдиқлатиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати (Б. Хожанов) инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер участкаларининг тасдиқланган рўйхатини тасдиқланган куннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтда эълон қилиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик, идора ва ташкилотлар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Жоллибеков, Тешаэв ва Юсупов) зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-13-0-Қ/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги 208-13-0-Қ/25-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом 2025 — 2027 йилларда Нукус шаҳрида қиймати камида 500 минг АҚШ доллари, Амударё, Нукус, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида 300 минг АҚШ доллари, қолган туманларда эса 100 минг АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳалари учун лойиҳа ташаббускорларига, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкалари (шу жумладан, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари)ни энг яхши таклифни танлаш асосида ер участкаларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига тўлаш шарти билан йирик инвестиция лойиҳалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи билан бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом ер участкаларни жамоат эҳтиёжлари,якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилиши учун ажиратишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси – бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, (шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудларидаги ер участкалари) чегара, майдони ва жойлашиш манзилига эга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор – амалга ошириш учун таклиф сифатида инвестиция лойиҳасини тақдим этган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидаги резидент ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари – Нукус шаҳрида қиймати камида 500 минг АҚШ доллари, Амударё, Нукус, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида 300 минг АҚШ доллари, қолган туманларда эса 100 минг АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ жадвали – инвестиция киритиш шарти билан тўғридан-тўғри ажратиб бериладиган ер майдонида лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисидаги жадвал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси – Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланган ер участкаси – талабгорнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилинган инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларининг тасдиқланган рўйхати ёки талабгор томонидан мустақил танланиб, ваколатли ташкилот билан келишилган, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар, кичик санаот зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридан танлаган ер участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналари – эркин иқтисодий зоналар, кичик санаот зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестиция лойиҳаси доирасида ер участкалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятни амалга ошириш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида фойдаланиладиган ўсимликлар турларини, шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларда озуқабоп маҳсулотларини етиштириш мақсадида қўшилган қиймат занжирини яратиш (қайта ишлаш, қадоқлаш ёки сақлаш объектларини қуриш) шарти билан ажратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, талабгорга объектларни қуриш учун ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан лойиҳа доирасида ажратиб берилади ва белгиланган инвестиция миқдори ҳисобидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция лойиҳаси доирасида ажратиладиган ер участкалари бўйича таклиф ва хулосалар Республика комиссиясининг йиғилиш баённомаси асосида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар — 49 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги резидент ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар — 25 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган ер участкаларининг майдони Республика комиссияси йиғилишининг қарори асосида инвестиция лойиҳаси ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар йили 15 январга қадар инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларининг рўйхатини тасдиқлаб, ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор томонидан ўз лойиҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, эълонга чиқарилган ер участкаларининг маълум бир қисмини танлаб, шу қисмини ажратиб бериш бўйича мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ер участкалар Ер кодекси талабларига мувофиқ тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЪлонга чиқарилган ер участкаларининг рўйхати заруратга кўра янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларининг рўйхатини шакллантириш, эълон қилиш ва ер участкасини танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, бўш турган ер майдонларини аниқлайди ва инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер майдонларининг рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер майдонларини ажратган ҳолда тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда мазкур низомнинг 2-иловасига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 3-иловасига мувофиқ шаклда инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер майдонлари чегараларига аниқлик киритиб, схематик харитасини ишлаб чиқади ва Ишчи органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи орган мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ тайёрланган ер участкаси схематик харитасини Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига, 3-иловасига мувофиқ тайёрланган ер участкаси схематик харитасини «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ер участкалари тўғрисида ҳужжатлар келиб тушган кундан Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, уч иш куни давомида ер участкаларини кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкалари бўйича хулоса тайёрлайди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилайди ва уни тегишлича Ишчи органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари тўғрисида ҳужжатлар ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашида (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ўз мажлисида мазкур ер участкаларни беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқиб, келишади ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш келишган ёки келишиш рад этилган тақдирда шу куннинг ўзида натижаси юзасидан Ишчи органга тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ер участкалари тўғрисида ҳужжатлар келиб тушган кундан уч иш куни давомида ер участкаларини кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкалари бўйича хулосасини ва мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ер участкасининг контурлар бўйича ҳисоблаш қайдномаси, балл бонитети ва ернинг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосийтурларини мустақил тартибда белгилайди ва Ишчи органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи орган инвестиция лойиҳалари доирасида тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларининг ажратилиши юзасидан тегишли ҳужжатларини қуйидаги вазирлик ва идоралар билан (кейинги ўринларда ваколатли ташкилотлар деб юритилади) келишилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Қорақалпоғистон бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси шимолий минтақавий бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқсувтаъминот» МЧЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» Қорақалпоғистон Республикаси филиали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар, аэропорт, мудофаа, ички ишлар ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ёки яқин ҳудудларда жойлашганда ушбу вазирлик ва идоралар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ваколатли ташкилотлар томонидан асослантирилган хулосалар уч иш куни ичида Ишчи органга тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли ташкилотлар томонидан салбий хулоса берилган ёки келишилмаган тақдирда, уларнинг хулосаларида инвестиция лойиҳасини амалга оширишга тўқсинлик қилувчи омиллар ҳамда ушбу омилларни бартараф этиш имкони бўлса, бартараф этиш усуллари ва инвестиция лойиҳасини илгари суриш бўйича тавсия ва кўрсатмалар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосада норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли ташкилотлар томонидан танланган ер участкаси бўйича қисман салбий (тўлиқ ажратиш имкони бўлмаган) хулоса берилган тақдирда Ишчи орган ер участкасини ажратиш материалларини қайта тайёрлаш бўйича Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ер участкалар схематик хариталарини уч иш куни ичида қайта тайёрлайди ва Ишчи органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ишчи орган фақат салбий хулоса берган ваколатли ташкилот билан ҳужжатларини қайта келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчи орган Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларининг якуний схематик хариталарини бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларининг схематик харитаси билан бирга рўйхатини бир иш куни ичида тасдиқлайди ва расмий веб-сайтда эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мурожаатларни кўриб чиқиш ва энг яхши таклифни танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талабгорлар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси номига ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётган ер участкасининг келишилган схематик харитаси (заруратга кўра ушбу Низомга 2-, 3- ва 4-иловаларга мувофиқ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш босқичлари, усуллари, механизмлари ва асослантирилган ҳисоб-китоб маълумотлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳ.к.) қувватлари (миқдор ва қиймат кўринишида), маҳсулотлар экспорти ҳажми, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми, бюджетга тушумлар кўрсаткичлари, яратиладиган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиши режалаштирилган объектнинг эскиз лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилиши белгиланган лойиҳага ер ажратиш босқичидан бошлаб лойиҳа ишга туширилгунга қадар бўлган муддатларни (ер текислаш, қурилиш ишлари, асбоб-ускуналарни олиб келиш ҳамда ўрнатиш, ташқи инфратузилма объектларига уланиш ва ҳ.к.) ҳамда лойиҳани молиялаштириш манбаларини белгилаб берувчи тармоқ жадвали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси талабгорнинг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун танлаган ер участканинг схематик харитасини тайёрлашда (координатали нуқталари) ер участкасининг чегаралари, ер тоифаси, захирада эканлиги, чегара тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни киритиб, талабгорга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлашда талабгордан ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан талабгорнинг аризаси бир иш куни ичида Ишчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 19-бандида қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ мавжуд бўлмаса ёки ҳужжатларда камчилик мавжуд бўлса, Ишчи орган ҳужжатларни талабгорга бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтариши ёки талабгордан тегишли ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, Ишчи орган инвестиция лойиҳаси ва танланган ер участкаси тўғрисидаги ҳужжатларни Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Республика комиссияси ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида концептуал жиҳатдан кўриб чиқади ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва танланган ер участкасини ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича аниқ асосларини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Республика комиссияси талабгорларнинг инвестиция лойиҳасини қуйидаги мезонлар асосида баҳолашни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киритиладиган (жалб қилинадиган) инвестиция миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳ.к.) қувватлари (миқдор ва қиймат кўринишида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар экспорти ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга тушумлар кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратиладиган иш ўринлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ жадвалига мувофиқ амалга ошириладиган ишлари ва лойиҳани ишга тушириш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдириб, битта контурдаги ер участкасига бир нечта талабгорлар томонидан ер участкасини ажратиш бўйича аризалар келиб тушган тақдирда Республика комиссияси ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган мезонлар асосида энг яхши таклифни танлаб олади ва қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатдан танланган ер участкасида (шу жумладан саноат зоналаридаги) инвестиция лойиҳасини амалга оширишда битта талабгордан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида муқобил таклиф келиб тушмаган тақдирда Республика комиссияси талабгорнинг аризасини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, талабгорга ажратиладиган ер участкасининг майдони инвестиция ҳажмига қараб Республика комиссияси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Республика комиссияси томонидан талабгорнинг таклиф қилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ер участкасини ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, Ишчи орган талабгорга бир иш куни ичида танланган ер участкасини ажратиш рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Республика комиссиясининг инвестиция лойиҳаси доирасида ер участкасини ажратишни рад қилиш тўғрисидаги қарори мазкур ер участкасини бошқа талабгорларга таклиф этишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабгор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатдаги инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ер участкаларидан ташқари, бошқа ер участкасини ўз ташаббуси билан мазкур Низомнинг 19-бандида талаблари асосида таклиф этган тақдирда, мурожаат Ишчи орган томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишчи орган мазкур ер участкасини ажратиш масаласини ушбу Низомнинг 10 — 16-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низомнинг 10 — 16-бандларида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганидан сўнг, муқобил таклиф қабул қилиш учун мазкур ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар беш кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муддат давомида таклиф этилган ер участкасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун муқобил таклиф берувчи талабгорлар мазкур Низомда белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар муқобил таклиф келиб тушмаган тақдирда, талабгорнинг аризаси Республика комиссияси томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Инвестиция лойиҳаси доирасида ер участкасини ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш, давлат экологик экспертизасини ўтказиш
ва ер участкасига узоқ муддатли ижара ҳуқуқини баҳолатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишчи орган Республика комиссиясининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва танланган ер участкасини ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қабул қилган қарорини кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш бўйича Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда талабгор билан тузилган шартнома асосида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган «Геодезия, картография, топография, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва ер тузиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларига нархлар тўплами»га мувофиқ ҳақ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш куни ичида ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди. Тайёрланган йиғма жилдини шу куннинг ўзида талабгорга, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлиги деб юритилади) ҳамда Ишчи органга юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қурилиш вазирлиги кадастр йиғма жилди келиб тушган кундан Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, уч иш куни ичида йиғма жилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва уни тегишлича Ишчи органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) келишиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ўз мажлисида ҳужжатлар йиғма жилдини уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда материалларни келишади ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда шу куннинг ўзида натижаси юзасидан Ишчи орган ва талабгорга ёзма жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий веб сайтида эълонга чиқарилган ер участкаларни ажратишда ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ишчи орган Қурилиш вазирлигидан олинган ер ажратиш бўйича тегишли ҳужжатларни бир иш куни ичида давлат экологик экспертизасини ўтказиши учун талабгорга беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Талабгор Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик экспертизаси маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Давлат экологик экспертизасини Давлат экологик экспертизаси маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экологик экспертизаси хулосаси ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Талабгор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин, танланган ер участкасига узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган бозор қийматини баҳолатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Талабгор инвестиция лойиҳа доирасида танланган ер участкасига баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг бозор қиймати тўғрисидаги ҳужжатларни Ишчи органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Агар, талабгорнинг танланган ер участкасига баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг бозор қийматини камайтириш бўйича таклифи мавжуд бўлса, бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси номига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза бир иш куни ичида Республика комиссиясида кўриб чиқилиши учун Ишчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ишчи орган талабгордан барча ҳужжатларни олгандан сўнг бир иш куни ичида ер участкасини ажратиш масаласини кўриб чиқиш учун Республика комиссияга таклиф киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Республика комиссияси ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида белгиланган тартибда кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабгор томонидан ер участкасига узоқ муддатли ижара тўловининг бозор қийматига нисбатан камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида аризаси мавжуд бўлса, Республика комиссияси қарорида комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан 0,01 дан 0,5 гача камайтирувчи коэффициентларни қўллаш масаласи аниқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси йиғилишида талабгор иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Республика комиссияси томонидан талабгорнинг инвестиция лойиҳаси доирасида ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Ишчи орган талабгорга ер участкасига узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг тўлов миқдорини тўлатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган ҳисоб рақамини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Талабгор Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган ҳисоб рақамини олганидан кейин маблағни икки иш куни ичида тўлайди ва тўлов топшириқномасини (квитанция) Ишчи органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Талабгор томонидан ер ажратиш бўйича тегишли ҳужжатларни давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун олинган кундан бошлаб мазкур Низомнинг 36, 38 ва 44-бандлари талаблари йигирма кун муддатда бажарилмаган тақдирда Ишчи орган томонидан мазкур инвестиция лойиҳасига ер ажратиш жараёнларини тўхтатиш тўғрисида Республика комиссияга таклиф киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Республика комиссияси ишчи орган томонидан таклиф келиб тушган кундан уч иш куни ичида талабгорнинг инвестиция лойиҳаси доирасида ер участкасини ажратишни рад қилиш ёки мазкур Низомнинг 36, 38 ва 44-бандлари талабларини бажариш учун қўшимча муддат бериш бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Саноат зоналари ҳудудларидан энг яхши таклифни танлаш асосида ер участкаларини беришнинг алоҳида хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Талабгор инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун саноат зоналари ҳудудларидан ер участкаларини ажратиш бўйича мурожаат қилганида, тегишли саноат зоналари Дирекциялари билан келишилган ҳолда белгиланган лотлар кесимида мазкур Низомнинг 36, 38 ва 44-бандлари талабларини бажариш шарти билан Вазирлар Кенгашининг қарори билан тўғридан-тўғри ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари саноат зоналари учун қонунчиликда белгиланган муддат
ва шартларда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг ҳажмидан келиб чиқиб, бир нечта лотлар бирлаштирилган ҳолда ажратилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини ижарага беришда ер участкасини ажратиш материллари тайёрланмайди ҳамда тегишли ваколатли ташкилотлар билан келишилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага бериш шартномалари тегишли саноат зоналари дирекциялари билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Талабгорларга саноат зоналаридан ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш масаласи Республика комиссиясида тегишли саноат зоналари дирекцияси раҳбарлари иштирокида кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Республика комиссияси томонидан талабгорнинг инвестиция лойиҳаси доирасида ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан ҳамда талабгор томонидан ер участкасига узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг тўлов миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига тўлангандан сўнг Ишчи орган бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори лойиҳасини тайёрлаб, «э-қарор» тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ер участкасини инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ижарага бериш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, масъул ташкилотларга ҳамда талабгорга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Вазирлар Кенгашининг қарори талабгор ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида ер ижара шартномасини имзолаш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимлиги Вазирлар Кенгашининг қарори келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида ер ижара шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ижара шартномасида талабгорнинг инвестиция мажбуриятлари ва лойиҳани амалга ошириш графиклари тўлиқ акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ажратилган ер участкасида инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлашга ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлаш, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш, ер участкасини баҳолатиш ва қийматини тўлаш ҳамда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар талабгор ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини ижарага бериш ҳақидаги қарори асосида, ижара шартномаси тузилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ер участкасининг чегараларини (натурада) жойида белгилаш, геодезия фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Инвестиция мажбуриятлари ижросини мониторинг қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Лойиҳа доирасидаги инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш Ишчи орган ва туман (шаҳар) ҳокимининг Инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ер участкасидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан давлат назорати Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг туман бўлимлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича эса — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг туман бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Лойиҳа доирасидаги инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Мазкур Низомга мувофиқ ижарага берилган ер участкасида қурилган бино ва иншоотлар инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмагунга қадар бегоналаштирилиши, ер участкаси хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ижарага берилган ер учаткасида қурилган бино ва иншоотлар кейинчалик турар жойга ихтисослаштирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банд талабларини бузиш ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини бекор қилишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ҳамда ерга бўлган ҳуқуқ турини ўзгартириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ер участкасининг ижара муддатини узайтириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилган тақдирда ер участкаси талабгорнинг аризасига мувофиқ Ишчи орган, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (башарти ажратилган ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўлса) ижобий хулосалари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда хусусийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Инвестиция мажбуриятлари доирасида юзага келган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз-аро муросага келиш йўли билан ёки суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ишчи орган мазкур тартиб асосида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Кенгашига ҳисобот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги 208-13-0-Қ/25-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ф.У. Эрманов

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Комиссия раиси

2.

Н.У. Ерлепесов

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

3.

В.Б. Жоллибеков

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо вазири

4.

Т.Б. Юсупов

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари

5.

Ш.Ж. Тешаев

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири

6.

Қ.Б. Айтбаев

—

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

7.

И.А. Тлеуов

—

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

8.

Лавозими бўйича

—

эркин иқтисодий зоналар, кичик санаот зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари раҳбарлари *

9.

У.К. Хасанов 

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси директори, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Инвестиция лойиҳаси эркин иқтисодий зоналар, кичик санаот зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида амалга оширилиши назарда тутилганда тегишли саноат зонаси дирекцияиси раҳбари иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.