ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан-тўғри ижарага бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 3-моддаси, Қорақалпоғистон Республикаси «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 4 ва 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонунининг 8, 35-моддаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2025-2027 йилларда Нукус шаҳрида қиймати камида 500 минг АҚШ доллари, Амударё, Нукус, Қўнғирот ва Хўжайли туманларида 300 минг АҚШ доллари, қолган туманларда эса 100 минг АҚШ доллари эквивалентида бўлган йирик инвестиция лойиҳалари учун шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкалари (шу жумладан, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари)ни энг яхши таклифни танлаш асосида ер участкаларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига тўлаш шарти билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратишга рухсат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2025 йил 15 сентябрдаги 542-13-0-Қ/25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори асосида тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер участкаларига узоқ муддатли ижара тўловининг бозор қийматига нисбатан 0,01 дан 0,5 гача камайтирувчи коэффицентлар Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (И. Тлеуов) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (К. Айтбаев), «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Қорақалпоғистон бўлими (Ж. Ережепов) билан биргаликда жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар, кейинчалик 2026-2027 йилларнинг 10 январь санасига қадар инвестиция лойиҳалари учун тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер участкаларининг рўйхатини мазкур қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига киритсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2025 йил 15 сентябрдаги 542-13-0-Қ/25-сонли қарори таҳририда)
Бунда:
тасдиқланган рўйхатдаги тўғридан-тўғри бериладиган ва аукционга чиқариладиган ер участкаларнинг аниқ майдонлари кўрсатилган ҳолда келишилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Қорақалпоғистон бўлими томонидан ер участкалари учун рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари мустақил тартибда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2025 йил 15 сентябрдаги 542-13-0-Қ/25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2025 йил 15 сентябрдаги 542-13-0-Қ/25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
7. Вазирлик, идора ва ташкилотлар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Жоллибеков, Тешаэв ва Юсупов) зиммаларига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Қорақалпоғистон Республикаси,
2025 йил 28 апрель,
208-13-0-Қ/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2025 йил 15 сентябрдаги 542-13-0-Қ/25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 2025 йил 15 сентябрдаги 542-13-0-Қ/25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)