28.04.2025 йилдаги VII-8-62-11-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОР И
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21-ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41-сонли баёни 20-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253-сонли «Йўл харитаси» тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур «Йўл харитаси» 11-бандида Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари туман ва шаҳарлари чегараларини белгилаш бўйича ҳужжатларни тегишли ҳокимликларга тақдим этиш ва чегараларини тасдиқлаш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, дастлаб Фарғона вилоятининг 18 та туман ва шаҳарлари комиссиялари томонидан чегара чизиғини белгилаш, ўзгартириш бўйича асослантирилган таклифлар кўриб чиқилиб, қўшни туман (шаҳар)лар билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилиши, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилиш тартиби уларнинг регламентларида белгиланиши кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, ушбу келишилган чегара чизигини тасдиқлаш бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларининг тегишли қароролари қабул қилиниб, чегара чизиғининг тавсифлари ва хариталар тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашининг 2024 йил 14 августдаги VI-110-96-11-153-K/24-сонли, Учкўприк туман Кенгашининг 11 июлдаги VI-97-127-11-162-K/24-сонли, Олтиариқ туман Кенгашининг 25 июлдаги VI-66-100-11-151-K/24-сонли, Фарғона туман Кенгашининг 27 декабрдаги VI-3-014-11-163-K/24-сонли, Тошлоқ туман Кенгашининг 25-октябрдаги VI-81-97-11-160-K/24-сонли, Бағдод туман Кенгашининг 25 августдаги VI-68-73-11-152-K/24-сонли, Фурқат туман Кенгашининг 16 июлдаги VI-77-60-11-164-K/24-сонли, Ўзбекистон туман Кенгашининг 26 июлдаги VI-83-72-11-161-K/24-сонли, Бувайда туман Кенгашининг 25 июлдаги VI-69-60-11-154-K/24-сонли, Риштон туман Кенгашининг 10 июлдаги VI-69-53-11-158-K/24-сонли, Данғара туман Кенгашининг 6 августдаги VI-93-83-11-155-K/24-сонли, Қўштепа туман Кенгашининг 13 июлдаги VI-70-60-11-157-K/24-сонли, Қува туман Кенгашининг 30 июлдаги VI-67-111-11-156-K/24-сонли,Ёзёвон туман Кенгашининг 9 августдаги VI-87-72-11-165-K/24-сонли, Қувасой шаҳар Кенгашининг 10 декабрдаги VI-2-08-11-167-K/24-сонли, Марғилон шаҳар Кенгашининг 10-сентябдаги VI-91-75-11-168-K/24-сонли, Фарғона шаҳар Кенгашининг 2 августдаги VI-110-55-11-169-K/24-сонли Қўқон шаҳар Кенгашининг 9 августдаги VI-76-72-11-166-K/24-сонли қарорлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли қарорлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашлари раислари-туман ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан тегишли ҳудудларни маъмурий-ҳудудий чегараси белгилаш лойиҳа ишларини халқ депутатлари вилоят Кенгашида кўриб чиқилиши, Кенгашининг тегишли қарори қабул қилиниши юзасидан илтимосномалар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сонли қарори 4-бандида «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда заруратга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ёки уларга ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларига таклифлар киритилишини таъминлаши кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасида вилоят ёки туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг, вилоятлар туманларининг, Тошкент шаҳри туманларининг ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилиши, бунда тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадиган ҳужжатлар қаторига «тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори» ҳам кириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, чегара чизиғини белгилаш, ўзгартириш яъни жойларда (натура ҳолида) нуқталарни, чегара чизиқларини белгилаш ҳамда хариталарини яратиш ишлари Фарғона вилояти туман ва шаҳарларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг (кейинг ўринларда – вилоят комиссияси) томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилган деб топилган ҳамда тегишли хулоса тасдиқланган ҳамда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси томонидан ўрганиб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан тасдиқланган 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253-сонли «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21-ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41-сонли баёни ҳамда мазкур баён ижроси юзасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир томонидан тасдиқланган 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253-сонли «Йўл харитаси» раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фарғона вилояти маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи вилоят комиссиясининг хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур масала юзасидан Давлат Кадастрлар палатасининг вилоят бошқармаси бошлиғи Р. Мирзаахмедовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашлари раислари - туман ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан тегишли ҳудудларни маъмурий-ҳудудий чегарасибелгилаш лойиҳа ишларини халқ депутатлари вилоят Кенгашида кўриб чиқилиши, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниши юзасидан киритилган илтимосномалари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси томонидан ўрганиб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисидаги қарори асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туманлар ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларни якуний натижалари туманлар ва шаҳарларда тузилган тегишли комиссиялари томонидан кўриб чиқилиб, комиссияларнинг тегишли йиғилиш баёнлари билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шунга кўра, туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли қарорлари янги таҳрирда қабул қилинганлиги инобатга олинсин ва маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси (Н. Машрапов), Давлат Кадастрлар палатасининг вилоят бошқармаси (Р. Мирзаахмедов), Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси (Д. Темиров) ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимларига туман ва шаҳарлар чегара чизигини белгилаш, ўзгартириш яъни жойларда (натура ҳолида) нуқталарни, чегара чизиқларини белгилаш ҳамда хариталарини яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилганлиги юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (М. Убайдуллаев ва Х. Долимов) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуни 25-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Фарғона вилоятининг 18 та туман ва шаҳарлари чегара чизиғини белгилаш, ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда илтимоснома киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегараларни ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг чегараларни ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар ёки туман чегаралари чизиғининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва ҳаражатларни молиялаштириш манбалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шу муносабат билан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 27 октябрдаги VI-XX/106-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор билан, Сўх туманининг маъмурий-ҳудудий чегаралари қайта белгиланмаётганлиги (ўзгартирилмаётганлиги) сабабли, халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг 2020 йил 20 августдаги VI-11-9-сонли қарори билан туманнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари белгиланганлиги ва ер ресурслари хатловдан ўтказилганлиги инобатга олинсин ва маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Кенгаш қарори ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича» доимий комиссияси (Ш. Ғаниева) ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х. Долимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Х. КОМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-62-11-0-K/25-сон